Мамлакатда иқтисодий ва сиёсий эркинлик, инсон ҳуқуқлари, тенг имкониятлар ва ижтимоий адолатни таъминлаш каби масалаларда оғир ва мураккаблашиб бораётган вазиятни ўзгартириш ўрнига рейтинг кўрсаткичлардаги ўринни яхшилашга бўлаётган уринишлар ва айнан рейтингни яхшилаш учун чора-тадбирлардан иборат алгоритмлар ишлаб чиқиш худдики яхши баҳо олиш учун ўқитувчини кўзини шамғалат қилиб шпаргалка ва кўчирмакашлик билан, тилёғламалик ва устомонлик орқали яхши баҳо олишга уринишга ўхшайди.
Жаҳон банкининг 2018 ва 2020 йиллар бўйича "Бизнесни юритиш" ҳисоботларида маълумотларни ўзгартирилиши ва методологияларга номутаносиблик ҳолатлари юз бергани ҳақидаги баёнотининг юқоридаги фикрларга асло алоқаси йўқ.