21K136Telegramda ochish
Янги даврнинг "ёпиқ бассейни" бўлган Маҳалла жамғармаси ҳақида Марказий банк тақдим этган маълумотга қараганда, юридик шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитларининг ўртача фоиз ставкаси 2,8%ни ташкил этади. Агар "Маҳалла" жамғармасининг тижорат банкларига 2%дан жойлаштирган депозитлари ҳисобга олинмаса, юридик шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитларининг ўртача фоиз ставкаси 4,1%дан иборат бўлади. Тасаввур этаяпсизми, Маҳалла жамғармаси қанча катта миқдорда депозит жойлаганини, бу депозит шунчалар каттаки, бутун республика бўйича депозитларнинг ўртача тортилган фоизини 4,1%дан 2,8%гача пасайтириб юборган. Соддароқ айтганда, агар бутун республика бўйича юридик шахсларнинг валютадаги депозитлари 100 миллион доллар бўлса, Маҳалла жамғармасининг банкларга жойлаган депозити хажми 160 миллион доллар бўлиши керак. Маҳалла жамғармасига ҳар йили триллионлаб сўм ва юз миллионлаб доллар маблағ келиб тушади ва триллионлаб сўм ва юз миллионлаб доллар қаерларгадир чиқиб кетади. Лекин Ўзбекистон фуқаролари ушбу ёпиқ бассейнга айланган фондга келаётган ва кетаётган маблағлар ҳақида, фонднинг молиявий натижалари борасида ҳеч нима билмайдилар. Яна олий минбарлардан мамлакатнинг ва давлатнинг очилаётганлиги ҳақида баландпарвоз шиорлар янграётган бир даврда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin