25K226Telegramda ochish
Ўринбосарлар ҳақида Давлетов пандемия пайтида Адлия вазирлиги томонидан сотиб олинган иккита Малибу автомашинаси ҳақида ёзди. Вазирлик вакили твиттердаги ёзишмаларда машиналар русуми бўйича тегишли кўрсатмалар борлигини қайд этди: Хизмат автомашиналари русуми худди бошқа вазир ўринбосарлари каби бир хилда танланган экан. Майли, вазир ва унинг ўринбосарларини орзу қилганимиздек Ласеттига ўтказиб бўлмайди, чунки улар халққа раво кўрганини ўзларига ҳозирча раво кўришмайди. Ҳозир гап вазир ва уларнинг ўринбосарлари солиқ тўловчилар ҳисобидан сотиб олаётган қиммат хизмат автомашиналар ҳақида эмас. Ўринбосарлар ҳақида. Аниқроғи ўринбосарлар сони ҳақида. Масалан, номи тилган олинган Адлия вазирлигида 5та вазир ўринбосари ва лавозими ўринбосарга тенглаштирилган яна 3та раҳбар бор. Ички ишлар вазирлигида эса 6та ўринбосар ва балки ўринбосарга тенглаштирилган 3 та вазир маслаҳатчиси бор. Қачонлардир хато сифатида тан олиниб тугатиладиган ва ўзига қўйилган баҳоси 3,7 бўлган Маҳалла вазирлигида 4та ўринбосар бор. Андижон вилояти ҳокимининг 7та ўринбосари бор... Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Ҳар бир ўринбосар унинг ихтиёрида хизмат машинаси (камида Малибу), кабинет, дам олиш хонаси, котиба, ёрдамчи ва ҳайдовчи бўлишини назарда тутади. Ҳаммаси солиқ тўловчилар ҳисобидан. Ўринбосар ўзи ким? Раҳбар турли сабабларга кўра - хизмат сафари, касаллик, таътил кабилар вақтида, яъни жойида йўқлигида унинг вазифаларини вақтинча бажариб турадиган лавозим эгаси. Бўлди. Шу вазифани бажаришга битта одам етмайдими? Масалан, АҚШ президентида битта ўринбосар бор - вице-президент. Тасаввур қилинг, Бош вазирда битта ўринбосар бўлса, вазирларда битта ўринбосар бўлса, ҳокимларда битта ўринбосар бўлса. Қанчалаб миллиардларни тежаса бўлади. Ва энг асосийси давлатнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга беҳуда ва зарарли аралашувини қанча каррага камайтириш мумкин?! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin