17K135Telegramda ochish
"Зам" кўплигида билинмайди Ҳозир нима кўп - "зам" кўп. Болалаб кетган вазирлик, қўмита, идораларнинг "зам"лари сони каррасига болалаб кетган. Айрим вазирларнинг еттитадан ўринбосари, учтадан ўринбосарга тенглаштирилган маслаҳатчиси бор. Ҳокимларда эса сон-саноғи йўқ. Бемаза қовундек кўпайиб кетишганидан Ҳукумат ўринбосарлар ҳақида бир эмас, иккита қарор қабул қилган. Ўринбосар уруғи шунчалар кўпайганки, таксичи, бозорчи, даллол ва ҳатто қанақадир шаллақи хотинлар ҳам ўзларини "зам"ларга алоқадор қилиб кўрсата олади. Ҳукуматдан яна қайта-қайта сўраш керак: Ўринбосар ўзи ким? Раҳбар турли сабабларга кўра - хизмат сафари, касаллик, таътил кабилар вақтида, яъни жойида йўқлигида унинг вазифаларини вақтинча бажариб турадиган лавозим эгаси. Бўлди. Шу вазифани бажаришга битта одам етмайдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin