Давлат раҳбарининг маъмурияти ҳақида
Бошқа давлатларда ҳокимият идоралари таркиби, тажрибаси ва муваффақиятларидан келиб чиқилса, Давлат раҳбарининг маъмурияти (уни Администрация деб атаймизми, Девон ёки Офисми, фарқи йўқ) ҳукуматнинг таркиб ва вазифаларини такрорламаслиги керак, ҳукумат устидаги ҳукумат бўлиши эса фақат тескари оқибатлар яратади. Айниқса, маъмурият ҳақида на Конституцияда, на қонунларда бирон мезон белгиланмаган бўлса, бу орган қарорлар ва ахборотларни торайтирувчи, фильтрловчи ва ҳамиша ҳам рационал тарзда қайта ишламайдиган занжирга айланиб қолади.
Шу маънода Давлат раҳбари маъмуриятининг фаолияти масалан, Низом билан тартибга солинадиган техник, хўжалик ва котибият бэк-офиси тарзида шаклланиши маъқулдек кўринади. Унда на иқтисодий, на сиёсий, на ижтимоий, на кадр маъмурчилиги вертикали бўлиши керак эмас. Азиза Умарова шуни қоғозга ўраб етказа олипти. Мен дангалини ёзиб қўя қолдим.