Хатоларнинг тузатилиши
Фақат кучлилар хатоларни хато ўлароқ тан олишга (ўз вақтида, кеч бўлмасидан, оқибатлар газак олмасидан) ирода кўрсата оладилар.
Гап шахсларда эмас, ҳам даромад, ҳам буромад вертикалини битта Супервазирликда жамланишининг ўзи, унга авлиё раҳбар бўлганида ҳам, нозик мувозанатни издан чиқариши аниқ эди. Айниқса тийиб турувчи ва назорат қилувчи институтлар фақат формал тарзда, номига мавжуд бўлган Ўзбекистонда.
"Админреформа" соф меритократия ва ихчам давлат принциплари эмас, шахслар ва минораларнинг ўзаро зимдан кураши, номенклатурадаги рақибларнинг аппарат армиясини қисқартириш, иттифоқчиларнинг бюрократик армиясини кенгайтириш жараёнига айланиб кетиши фонида рўпара келаётганимиз муаммолар фақат Супервазирлик билан тугамайди. Ихчам, ўзаро мувозанатли, функцияларини бошқа миноралар такрорламайдиган, лекин кучли профессионал ҳукумат шакллантириш вазифаси ҳалида кун тартибига қайтиши керак.