Қонунчилик палатасининг бугунги Ялпи мажлиси кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала биринчи бўлиб киритилган. Янги даврнинг илк қисмида ҳам, янги даврнинг янги қисмида ҳам Администрация фаолияти мундарижаси тўлиқ очиқ бўлмаган фармон ва фармоности ҳужжатлари (1, 2) билан тартибга солиб
Siyosiy va institutsional islohotlar
Ислоҳот йўналишлариТошкент 10 йил аввалги, тепадан - қўлда бошқариш мумкин бўлган биқиқ ва ёпиқ Тошкент эмас. Шаҳар бўйигаям, энигаям кенгайди, кенгаймоқда. Том маънода бойиди ва бойимоқда. Ўз ҳақ ва ҳуқуқлари, идеаллари реализация бўлишини истайдиган, айни пайтда буни талаб қилишдан чўчимайдиган ўрта синф пайдо бўлди (ватандошлик қадриятлари айнан шаҳарларда яралгани бежиз эмас). Шаҳарнинг хўжайини кўплиги ҳақида
Бюджет муҳокамасига чиқарилган масалалар орасида дарсликлар ижарасининг пуллик бўлиши бўйича эътирозларга бюджет лойиҳаси қуйи палатада 3 ўқишдаёқ маъқулланиб бўлганидан 10 кун ўтиб бўлса ҳам жавоб берилгани хурсанд қилади. Вазирлик позицияси ва депутатларга ҳавола қилинган хабарлардаги уйқашлик йўқ бўлсаям майли. Балки сиртдан курашишгандир. Хурсандмиз. Лекин бошқа нарса оғир ўйга солади. Парл
Lolazor'нинг навбатдаги сонида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан қўрқув, эркинлик, танлов, сайловлар, ислоҳотлар, институтлар, давлат ва албатта, эртанги кун учун умидлар ҳақида гаплашдик. Ўтказиб юборманг!
Balki naivlik dersiz. Lekin oʻylaymanki, Oʻzbekistonda hali ham islohotlarni tezlashtirish uchun imkoniyat bor — bu kelasi yili boʻladigan parlament saylovlari. Saylovlarni oʻtishi va adolatli tashkil qilinishidan, tabiiyki bu hokimiyat boʻgʻinini kelajagi va institutsional kuchini bashorat qilsa boʻladi. Agar adolatli saylov boʻlsa, tabiiyki kuchli va xalq ishongan parlament vujudga kelishi mum
Соғлом сиёсий рақобат, барқарор институтлар ва эркин сайловларда олинган халқ мандати мавжудлиги шароитида маъмурий ислоҳотлар ҳар қандай ислоҳотлар ўзаги ҳисобланади. Масалан, Рейган, Тэтчер ё Саакашвилининг маъмурий ислоҳотлари ҳақида гап кетганда шу контекст жудаям ўринли. Лекин ёпиқ ва тоталитар жамиятларда "админреформа" ҳақида гап кетса, ўзаро рақобатлашувчи кланлар ва шахслар кураши бошлан
Фақат кучлилар хатоларни хато ўлароқ тан олишга (ўз вақтида, кеч бўлмасидан, оқибатлар газак олмасидан) ирода кўрсата оладилар. Гап шахсларда эмас, ҳам даромад, ҳам буромад вертикалини битта Супервазирликда жамланишининг ўзи, унга авлиё раҳбар бўлганида ҳам, нозик мувозанатни издан чиқариши аниқ эди. Айниқса тийиб турувчи ва назорат қилувчи институтлар фақат формал тарзда, номига мавжуд бўлган Ў
Fitch ratings яп-янги давр бошлангани муносабати билан Ўзбекистон истиқболларига баҳо берган. Агентлик аввало ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимида парламент самарадорлиги камайиши ҳукуматнинг ҳисобдорлигига салбий таъсир кўрсатишини қайд этган. Бунда келгуси яп-янги даврнинг 14 йил давом этиши давлат бошқаруви сифати ва институтлар мустақиллигига қандай таъсир этиши прогноз қилинмаган. Fitch ҳ
Xalq ta'limi info канали муаллифлари билан таълим соҳасида даромадлар ва инфратузилма, кучайиб бораётган табақаланиш, сифатсиз таълим сабабли авлоддан авлодга ўтадиган қашшоқлик учун қўйилаётган пойдевор, мактаблар бошқаруви ва умуман ўқитувчи бўлиш танлови ҳақида суҳбат қурдик. Минг долларлик ойликка етишимиз мумкин бўлгани, ҳаёт қимматлашаётган Тошкентда ўқитувчиларга пойтахт устамаси берилиши
Президент Токаев бошлаган сиёсий ислоҳотлар цикли давом этмоқда. Бугун Қозоғистон парламенти ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар куни. Мажлисдаги 69та депутатлик ўрни учун еттита партия ва 29та ўрин учун 435та мустақил номзодлар кураш олиб борадилар. Юзлаб ҳукумат танқидчилари, иқтисодчи, журналист, хуқуқшунос ва ижтимоий фаоллар партиявий фильтрсиз ўз номзодларини илгари сурганлар. Қўшнил
Кўпчилик бу саволга жавоб бера туриб, ҳар қандай ислоҳот оғир ва мураккаб қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ ва бу барқарорлик бўлмаган вазиятларда кенг халқ оммаси норозилигини кучайтиради, деб ҳисоблайди. Аслида эса ислоҳотлардан энг катта қўрқув халқда эмас, номенклатурада, яъни чиновниклар армиясида. Мутлақ кўпчилик чиновник ўзининг комфорт зонасидан чиқишни истамайди, чунки ислоҳотлар том м
Агар ислоҳотларга хоҳиш бўлмаса. Ислоҳотлар эса аллақачон тўхтаб қолган, уларни давом эттиришга хоҳишлар сезилаётгани йўқ. Табиийки, мафкура одамларига, фундаментал эврилишларга заррача эҳтиёж йўқ. Тоқат ҳам. Топшириқларни бажарувчи ва ижрочиларга эса катта талаб бор. Бу талаб пастдан ҳам шаклланган, чунки кетма-кет хатолар ва хаотик қарорлар туфайли муаммолар шунчалик қалашиб кетганки, кенг омм
"Парламентга тош отиш" борасида твиттердаги мунозаралар беихтиёр нега ҳалигача 1990 йилдаги парламент ўзбекистонликлар тарафидан орзиқиб эсланиши ҳақидаги саволларни ўртага чиқаради. Масалан, орадан 30 йил ўтиб депутат Ғаниевни ёки депутат Тожиевни кимдир эслайдими? Уларга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда, аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин жамият хоҳиш-иродасини ўзида ифода этадиган ва эркин сайлов
Албатта мустақил Суд тизимини яратиш жудаям муҳим. Худди жамиятнинг жамланма инъикоси бўлган мустақил Парламент сингари муҳим. Эркин сайловлар эса Суд ва Парламент қанчалар муҳим бўлса, шунчалар аҳамиятли. Суд бўлса, Парламент бўлса, эркин Сайловлар бўлса, энди нима керак? Албатта ихчам, ижро ҳокимияти, яъни ҳисобдор Ҳукумат керак. Суд бор, Парламент бор, эркин Сайловлар бор, ҳисобдор Ҳукумат бор
Давлат раҳбари бугун ҳақ гапни айтди. Энди Қорақалпоғистонда эскича усуллар билан ишлаб бўлмайди. Битта шахсга, унинг лояллигига таяниш, бутун тизимни шу вертикал устига қуриш тўғри эмаслигини вақт синовидан ўтмаган хатоларимиз кўрсатди. Бекорга Конституциямиз бўйича Қорақалпоғистонда парламент бошқаруви белгиланмаган. Аввалбошдан Жўқорғи Кенгес, яъни коллегиал, кенг вакилликка таянилган бошқарув
Bu masala Rossiyaga Sovet Ittifogʻidan qolib ketgan. Ittifoqda de-fakto ikkita hukm manbasi boʻlgan — hukumat va partiya. Toʻgʻrirogʻi birida vakolat boʻlgan (partiyada) ikkinchisida masʼuliyat boʻlgan (hukumatda). Qandaydir maʼnoda — partiya bu asl hukm manbasi boʻlgan, hukumat esa teatr edi. Hukumat hamma narsaga masʼul, lekin hech narsaga vakolati yoʻq edi. Ixtiyoriy sohani oling, taʼlimdan xa
Жамшид Қўчқоровдан иқтибос: «Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 40 млн кишига етади, ялпи ички маҳсулот эса 160 млрд долларни ташкил қилади. Бу эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 4000 АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Халқаро молия институтларидаги ҳамкорларимиз бу жуда катта мақсад, деб айтишди. Ҳа, биз буни тушунамиз. Лекин ўйлаймизки, давлатимиз
Бундан 60 йил аввалги бу шиор ҳозир кулгули туюлиши мумкин. Лекин ўз вақти учун ўринли, балки имконли ҳам бўлган. Чунки айнан 60- йилларда Совет иттифоқи ва Ғарб ўртасида техник, технологик, иқтисодий фарқ энг минимумгача тушган. Шу вақтга келиб инсон сарфи ва экстрактив институтлар устига қурилган совет мафкураси ўзининг охирги имкониятини кўрсата олган энди, ундан ортиғига унинг қурби етмасди.
Инвесторлар, айниқса кўп йиллик репутация ва бизнес анъаналар муҳитида ишлаб келган инвесторлар учун энг асосий кафолатлар бу институтлар берадиган кафолатлардир. Юз марта қайтарилган бўлса ҳам, яна такрорлаймиз, қонун кафолатлаган мулк ҳуқуқи, бу инвестициялар ҳимояси, ўзаро тийиб турадиган институтлар - эркин сайланган парламент ва мустақил суд. "Тур, сен ҳам ваъда бер, тур сен ҳам кафолатла" қ
Узоқ тарихда ҳам, яқин Совет ўтмишидан чиққан давлатлар тарихида ҳам олигархияга таянч ўлароқ юритилган сиёсат ҳамиша муваффақиятсизлик ва парокандалик билан тугаган. Олигархия таъсири ва назорати остидаги мамлакатлар пировардида ё суверенитети ё мамлакатининг бир қисми ҳудудини бой бериш билан товон тўлайдилар. Мамлакат сиесатининг таянчи кучли парламент, мустақил СУД, Эркин ОАВ, замонавий армия