Давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматнинг ўзи анқонинг уруғига айланаётган бир пайтда, ўзбекистонликларни навбатдаги сюрприз кутмоқда. Эътиборлиси, ўзгартиришларга асос ўлароқ, преамбулада Каримов 27 йил аввал имзолаган, 2005 йилгача бўлган давлат дастурига оид фармонга ҳавола келтирилган. Тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, энди "тиббий хизматга тўлов қийматини белгилашда, рентабеллик кўрсати
Siyosiy islohot
MavzularЎтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди. Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир пруф йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газни устидаги озарлар газ ёқ
Кеча гринкард натижалари эълон қилингач юзага келган дилгирликдан сал чалғиш мақсадида твиттерда ўтказилаётган сўровларда Орзудаги Ўзбекистонни қуриш гринкард ютишдан ҳам, Европага кетишдан ҳам ва ҳатто миллион долларни қўлга киритишдан ҳам қийинроқ деб ҳисоблашмоқда. Орзудаги Ўзбекистон орзусини тўқиганлардан бири сифатида айтаманки, имкониятимиз унчалар ёмон эмас. Бунинг учун, Орзудаги Ўзбекист
Президент Токаев бошлаган сиёсий ислоҳотлар цикли давом этмоқда. Бугун Қозоғистон парламенти ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар куни. Мажлисдаги 69та депутатлик ўрни учун еттита партия ва 29та ўрин учун 435та мустақил номзодлар кураш олиб борадилар. Юзлаб ҳукумат танқидчилари, иқтисодчи, журналист, хуқуқшунос ва ижтимоий фаоллар партиявий фильтрсиз ўз номзодларини илгари сурганлар. Қўшнил
Кўпчилик бу саволга жавоб бера туриб, ҳар қандай ислоҳот оғир ва мураккаб қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ ва бу барқарорлик бўлмаган вазиятларда кенг халқ оммаси норозилигини кучайтиради, деб ҳисоблайди. Аслида эса ислоҳотлардан энг катта қўрқув халқда эмас, номенклатурада, яъни чиновниклар армиясида. Мутлақ кўпчилик чиновник ўзининг комфорт зонасидан чиқишни истамайди, чунки ислоҳотлар том м
"Парламентга тош отиш" борасида твиттердаги мунозаралар беихтиёр нега ҳалигача 1990 йилдаги парламент ўзбекистонликлар тарафидан орзиқиб эсланиши ҳақидаги саволларни ўртага чиқаради. Масалан, орадан 30 йил ўтиб депутат Ғаниевни ёки депутат Тожиевни кимдир эслайдими? Уларга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда, аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин жамият хоҳиш-иродасини ўзида ифода этадиган ва эркин сайлов
2022 йилга келганида истонлараро Қозоғистоннинг йўли айро кетадиган кўринади. Биз ўтмишда қоламиз, қўшнилар эса эркин келажакка қараб илдамлашда давом этишади. Кузда Қозоғистонда муддатидан аввал Президентлик сайловлари ўтказилади. Президент ваколат муддати бир марталик бўлади, етти йилга сайланади. Қайта сайланиш тақиқланади.
2016 сентябрдан 2019 йил декабргача давом этган давр, Янги дея таърифланадиган эпоханинг энг эркин қисми дея кўрилади. Шахсан мен бу кичик вақт оралиғини миллат ва мамлакат эркинлигининг чўққиси деб биламан. Ўтмишимизда, энг эркин дея кўрилган на 1917 йилда, на 1991 йилда бунчалар эркинлик кенглигига етиб борилган. Бунинг калити аввало кўп айтилган тўғридан-тўғри мулоқот (прямая демократия) билан
Акмал Саидов "Конституциявий ислоҳотлар — давр талаби" деган мақола билан чиқиш қилипти. Иқтидорда ким бўлишига қарамай, ҳар қандай сиёсий жараён ва ҳаракатларни Конституциявий эканини исботлаб беришга тайёрлигини ҳамиша намойиш этадиган Акмал Саидов мақоласини "Ўзбекистон Президенти сайловида барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан мамлакатимизда конституцияви
Россия ГосДумаси: Парламент не место для дискуссий. Ўзбек парламенти (Алишер Кадиров сўзи билан): Ялпи мажлис муҳокама жойи эмас, муҳокамалар фракцияларда бўлиши керак. Тушунарли. Ялпи мажлис кнопка босиш учун экан.
Марказий сайлов комиссияси Президент сайловлари бўйича якуний миқдорий маълумотларни очиқлади. Келтирилган маълумотлардан қарийб 4 миллион, аниқроғи 3 946 564 нафар сайловчи сайловга бормагани англашилади. Бу 1991 йилдан буён ўтказилган президент сайловларидаги энг юқори кўрсаткичдир. Шу ўринда сайловга бормаслик сабаблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишга тўғри келади. Биринчи навбатда бу бюллетенга к
Нафақат яқин ўтган эпохада, умуман уч минг йиллик давлатчилик тарихимизда иқтидордаги сиёсатнинг танқидчилари қамалган, қувилган ё жисмонан йўқ қилинган. ЯНГИ Ўзбекистоннинг беш йиллиги шуниси билан характерлики, биронта танқидчи қамалмади, қувилмади ёки йўқ қилинмади. Бу олдинга ташланган жуда катта қадам. Эркин ва озод мамлакатларга, инсоний фозил жамиятларга яқинлашиш томон ташланган катта қад
Ҳамма ўзи билан ўзи овора қилиб қўйилган. Яшаш учун, тириклик учун амал-тақал қилиб кун кўрилмоқда. Кимки, савол берадиганлар ва бўлиб ўтаётган воқеликлар маъносини тушунадиганлар ва оқибатини кўрадиганлар вилоятларга, маҳаллаларга, кўчаларга, хонадонларга бадарға этилган. Фикрлаш маркази пойтахт - бўм-бўш! Ўзгача фикр, у қандай янграшидан қатъий назар, сиёсатни тушунмаслик ва хиёнатга тенглашти
Кеча 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтганига 1 йилдан ошибди. Қаранг-ки, ушбу воқелик ОАВ ва жамоатчилик кун тартибида эсга ҳам олинмади, Балки бунга қатор сабаблар бордир. Масалан, шахсан мен парламентга сайловлар очиқ, рақобатли, натижалари олдиндан белгиланмайдиган кампания тарзида ўтишига ишониб, ҳаммани сайловда фаол иштирок этишга чақ
2016 йилнинг сентябридан 2018 йил ўрталарига қадар кунлик, ҳафталик ва умуман ҳар бир ойнинг кун тартибини иқтидорга келган янги ҳукумат белгилаётган эди. Бошқача айтганда, Президент бош янги ҳукумат барча ўзгаришларнинг авангардида эди. Жамоатчилик, ОАВ ва кенг халқ оммаси буни қабул қилиб муҳокама қиларди, кўпинча олқишларди, асрлар давомида рўшнолик кўрмаган халқ янги ва янги умидларга берилар
Биринчи белгиси: Уни ҳозирги амалида ҳеч ким сайламаган. Иккинчи белгиси: Унинг халқи унинг юзига очиқдан-очиқ "кет, йўқол" деб қичқирмоқда. Лекин у безбетларча ўз жойида қолмоқда. Учинчи белгиси: У ўз халқини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлайди ва беҳурмат қилади. Тўртинчи белгиси: Унинг ёнида унинг ҳар қандай ноқонуний ҳаракат ва қилмишларини хаспўшлаб, оқлаб берадиган матбуот котиби
Масалан, диктатор ўз мутлақ, чекланмаган ҳокимияти даврида асосий иқтидорини ўзгариш ва ислоҳотларга йўналтирди, сохта сайловлар уюштиради, уларнинг оқибатларига, ҳатто санкцияларга тупуриб қўяди, лекин оиласи ва дўстларини миллиардер ўғриларга айлантирмадими, мен унга жиддий танқидий муносабатда бўлмайман. Ёки диктатор Конституцияда белгиланган муддат давомида ҳокимиятда бўлди, сўз эркинлигини ч
нтдаги фракция раҳбари каби вазифалар ишониб топширилган, садоқати учун ишсиз қолдирилмай, инспекцияга лавозимга қўйилган, қарсаклар устаси Хатамжон Кетмоновдан яна нима кутгандинглар? https://t.me/shokirjonov/1450
Мен сизни умидвор қилмаганман, мендан ҳеч нарса кутманг. Сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз... Хакерлар ҳужум қилган бўлсин, ишқилиб. Чунки фақат хакерлар очиқ ҳақиқатни ёзворади.