24K99Telegramda ochish
Бугун Қозоғистон демократия имтиҳонини топширади Президент Токаев бошлаган сиёсий ислоҳотлар цикли давом этмоқда. Бугун Қозоғистон парламенти ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар куни. Мажлисдаги 69та депутатлик ўрни учун еттита партия ва 29та ўрин учун 435та мустақил номзодлар кураш олиб борадилар. Юзлаб ҳукумат танқидчилари, иқтисодчи, журналист, хуқуқшунос ва ижтимоий фаоллар партиявий фильтрсиз ўз номзодларини илгари сурганлар. Қўшниларимиз парламентида тайинланган, келишилган, рухсат этилган эмас, росмана халқ сайлаган ва халқ иродасини таъминлайдиган янги вакиллар пайдо бўлади. Ўтган йили январда бўлиб ўтган талатўплардан кейин Президент Токаев жамиятни модернизациялаш, ҳокимиятни доимий алмашувини кафолатлаш, ўзаро тийиб туриш ва бунда халқ вакиллигига суяниш бўйича ислоҳотларни бошлаганди. Бугун шу йўлдаги иккинчи имтиҳон.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin