Бугун Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Сайловларни ўтказишда қўшниларимиз технологик жиҳатдан анча илгарилаб кетишган.
Автоматик равишда ҳисобловчи қутилар бўйича ҳисобларга кўра ҳозирча 5та партия 7%лик тўсиқдан ўтмоқда:
«Мекеним Кыргызстан»
«Биримдик»
«Кыргызстан»
«Бутун Кыргызстан» ва
"Мекенчил".
Дастлабки уч партия номи ва платфомасига фарқланишига қарамай амалдаги ҳукуматни қўллаши маълум. «Биримдик» рўйхатида амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жеенбеков ҳам бор. «Мекеним Кыргызстан» партияси номзодлари орасида трансчегара божсиз савдо ва махинацияларда айбланган Райим миллион лақабли Райим Матраимовнинг укаси киритилган.