17K26Telegramda ochish
Етти йиллик. Фақат бир муддат Қозоғистон парламенти Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар лоийҳасини тасдиқлади. Унга кўра, энди хусусан, мамлакат Президенти 7 йилга, фақат бир муддатга сайланади. Қонун лойиҳаси бўйича чиқиш қилган Адлия вазири Канат Мусин 7 йил, бир муддат принципини кейинги президент ҳам, парламент ҳам ўзгартира олмаслигини қайд этган. Яъни Президентнинг "7 йилга , фақат бир муддатга сайланиши" қоидаси ўзгартириб бўлмайдиган қоидалар қаторига қўшилади. Шу кунгача Конституциянинг 94- моддасига кўра, ўзгартирилмайдиган қоидалар қаторида ҳудудий яхлитлик, суверенитет ва бошқарув шакли мустаҳкамланган эди. Эътиборлиси, мазкур ташгаббуслар Парламентда "Янги Қозоғистон" депутатлик гуруҳи тарафидан илгари сурилмоқда (Нуротан -Аманат партиясига бирон бир ҳавола ё ишора мавжуд эмас). Конституцион ўзгартиришлардан кейин Қозоғистонда йил охиригача Президент сайлови, келаси йил эса парламент сайлови ўтказилиши кўзланган. Шу икки жараёндан кейин Президент Токаев Назарбоев ва Нуротан меросидан буткул халос бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin