Қозоғистон Конституцияни ўзгартиради
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Таклиф этилаётган тузатиш ва қўшимчалар Конституциянинг 40га яқин моддасига оид бўлади.
Хусусан, қўшнилар энди бир палатали Парламент - Қурултой тизимига ўтишмоқчи, шунингдек, вице-Президент лавозими жорий этилади. Умуммиллий мулоқот ва маслаҳат платформаси - Халқ Кенгаши ташкил этилади.
Президент сайланиши ва ваколатлари билан боғлиқ 2022 йилда киритилган ўзгартиришлар сақланади: мамлакат президенти лавозимига Қозоғистонда туғилган, 40 ёшдан катта шахс сайланиши ва бу лавозимни фақат бир марта етти йил муддатга эгаллаши мумкин.
Қозоғистон Республикаси президентининг яқин қариндошлари давлат хизматчилари, квазидавлат сектори субъектлари раҳбарлари лавозимларини эгаллаш ҳуқуқига эга эмас.