19K195Telegramda ochish
Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонун қабул қилинади Қонунчилик палатасининг бугунги Ялпи мажлиси кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала биринчи бўлиб киритилган. Янги даврнинг илк қисмида ҳам, янги даврнинг янги қисмида ҳам Администрация фаолияти мундарижаси тўлиқ очиқ бўлмаган фармон ва фармоности ҳужжатлари (1, 2) билан тартибга солиб келинган. Кучли Администрация фаолияти қонунлар билан тартибга солиниши лозимлиги ва у сиёсий марказ ўлароқ бошқа институтларни такрорламаслиги зарурияти борасида аввал ҳам кўп бора тўхталганмиз (1, 2, 3). Мазкур Конституциявий қонун қабул қилинса, 2023 йилдаги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга иккинчи ўзгартириш ва қўшимчалар бўлади, эҳтимолки, Конституция даражасида институциаллашган Администрация Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини бошлаб беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin