Қонунчилик палатасининг бугунги Ялпи мажлиси кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала биринчи бўлиб киритилган. Янги даврнинг илк қисмида ҳам, янги даврнинг янги қисмида ҳам Администрация фаолияти мундарижаси тўлиқ очиқ бўлмаган фармон ва фармоности ҳужжатлари (1, 2) билан тартибга солиб
Qonunchilik va huquq
MavzularКеча футбол талатўпи арафасида неча йиллардан буён турли андоза ва мундарижага ўраб тасдиқлаб олишга қайта-қайта уринилаётган, иқтисодий зиён ва молиявий оқибатлари баҳоланмаган ва жамият қайта-қайта рад этаётган лойиҳа яна бир марта, бу сафар ҳукумат қарори шаклида муҳокамага қўйилган. Солиқ қўмитаси Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига (депозитларига)
"Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас". Бу Конституциянинг 65- моддаси. Мана бу ишлар эса пойтахт Тошкентда шу кунларда бўлмоқда. Мулкдорларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари бекор бўлдими? "Янгиланаётган Конституция мол-мулкдан маҳрум этилишига чек
Охирги чиқаётган қарорларнинг устувор ва юқори турувчи ҳужжатларга, қонунларга зидлиги, шошма шошарлик билан қабул қилинаётган қонунларнинг Конституция нормаларини очиқча четлаб ўтиши, турли кўринишдаги хаспўшлашлар яқин ёмон тарихимиздан, атрофимиздан келиб чиқилса, бу жуда ёмон ишора. Шу маънода ҳуқуқий келажагимизга бефарқ бўлмаган ватандошлар, тўхтанглар, нотўғри тарафга қараб қайрилиб кетмая
Айни дақиқаларда Қонунчилик палатасида "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинмоқда. Шу кунгача қонуний асос йўқ деб (гарчи Ўзбекистонда кооперативлар тузишга ҳеч қандай тақиқлар йўқ), кооперацияга уюшган ва уюшаётган мустақил фермерлар саводсиз ҳокимларнинг, зараркунанда кластерларнинг ва ҳатто айрим вазирликларнинг душманига айлантирилаётган эди. Л
Сенатнинг бугунги йиғилишида Тадбиркорлик кодекси, "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, “Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмлари фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилган ва маъқулланган. Тушга яқин эр
Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди. Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади. Конституциянинг 41
Ҳамма нарсадан хабардор Давлетовўзнинг ёзишича, Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилган. Демак, Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлашга оид Қонун ниҳоят кучга кирган. P.S. Қонун кеча имзоланган экан.
Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, реализация қилувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлигини кўзда тутадиган "Истеъмол кредит тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар Сенатнинг ялпи йиғилишида тасдиқланди. Энди қонуннинг Президент томонидан имзоланиши қолди.
Навбат Сенатга Ўқувчилардан бири ёзмоқда: "бугун етим қонунни қабул қилсалар керак монополист кетдику энди". Жуда оптимист бўлиб кетмаслик керак, аждарҳо монополистлар ҳали тирик ва уларнинг олови иқтисодиётимизни яксон этишда давом этмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Ҳукумат бюджет лойиҳасини Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритиши керак. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюд
Агар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси маъқулланса, Кодекснинг 16- моддаси сарлавҳадагидек кўриниш олади. 16- модданинг амалдаги таҳрири эса қуйидагича: Ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўй
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритилипти. Лекин бу ҳақда деярли 2 ой ўтиб билмоқдамиз. Конституцияга 2021 йил 12 февралда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Lex.uz базасида ҳали акс этмаган. Яна 2 кундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 28 йил тўлади.
Бугун 19.12.2020 йилда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик, Маъмурий суд ишларини юритиш, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 5 та қонун лойиҳаси маъқулланди. Ушбу қонун лойиҳалари Ўзбекистон Респ
Бир неча кундан сўнг Конституция куни нишонланади. Биз Конституция куни арафасида Конституциямизнинг ишламаётган ёки лозим даражада ишламаётган, керак бўлса бузилаётган моддалари ҳақида тўхталиб борамиз. Конституциямизнинг 127 моддасига кўра, Конституцияга ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида уч
Депутат Полвоновга кўра, исталган норматив ҳужжат моддасига Қоида тариқасида иборасини қўшиш ва бу модда императив характерини йўққа чиқариш мумкин. Тўғриси, кулгули. http://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31900/
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Раҳбари ва энг юқори лавозимли шахсидир. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғи
Конституциямизда тўртта сектор йўқ. Қонунларимизда ҳам. Секторлар бошқаруви ўзи бутун дунёда йўқ, агар бунақа усул самарали бўлганида ҳамма унга ўтиб кетган бўларди. Конституциямизнинг 11- моддасида давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши қайд этилган. Биринчи сектордагилар - ҳокимлар - ижро этувчи ҳокимиятнинг бир қисми сифатида Консти
идан рад этилгани учун Сенат аъзоларига таҳсинлар айтмоқда. Бу яхши. Бугун сенаторларимиз кун тартибидаги ЕОИИга қўшилиш борасидаги масалани ҳам рад этишганида эди - мана ўшанда бутун миллат, мамлакат ва келажак авлод уларга таҳсинлар ўқирди.