24K18Telegramda ochish
"Йўқолиб қолган" қонун бугун кўрилмади Сенатнинг бугунги йиғилишида Тадбиркорлик кодекси, "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, “Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмлари фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилган ва маъқулланган. Тушга яқин эртанги кунга қадар танаффус эълон қилинган, Жамоатчиликда кенг ва чуқур эътирозлар яратган ва деярли 9 ойдан бери кўрилмай ётган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокамаси, эҳтимолки, эртанги йиғилишга қолдирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin