23K55Telegramda ochish
Ўтган йили "йўқолиб қолган" баҳсли қонунлардан бири эртага кўрилар экан Эртага, 15 август куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун Сенатда кўрилар экан. Номи узун ва мундарижаси франкенштейнга айлантирилган бу қонун ўтган йили ноябрда Қоннучилик палатаси томонидан маъқулланган, шундан кейин Конституция нормаларига зид равишда Сенатда кўрилмай ётган эди. Ўзи аввал бошида Қонунда узоқ йиллардан бери амалга киритилиши режалаштирилган жарима балларини жорий қилиш масаласи ўрин олиши кутилган эди. Лекин, тўсатдан Қонун матнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетга жойлаштириш нормаси қўшилиб қолган. Бу норма эътирозларга қарамай, дастёр парламентнинг қуйи палатаси томонидан пайдар пай уч ўқишда тасдиқлаб юборилган. Кейинчалик жамоатчилик эътирозлари оқибатида қонун ярим йўлда осилиб қолган. Зеро унинг ярми яхши бўлса, қолган ярмига бирон бир ижобий гап айтиш қийин (бир яхши ташаббусларнинг ёнига ўзбекистонликлар зиёнига ишлайдиган ёмон бир нормаларни тиқиштириб ўтказиб олиш Янги Ўзбекистонда анча урф бўлиб қолди). Кўрамиз, эртага сенаторлар қандай қарор қабул қилишар экан. Қайтаришармикан? Ё урра уррра билан тасдиқлатиб юборишармикан? Умид қиламизки, муҳокамалар жонли эфирда берилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin