25K37Telegramda ochish
195-2 модда таҳрирланиши эмас, чиқарилиб ташланиши керак Ҳартугул, янги даврнинг энг асосий ютуғи бўлган моҳиятга қарши борилмади. Лекин жамоатчилик бундан хабар топмаганида, узвий ва қатъий бўлмаганида қонун қабул қилиб юбориларди. Парламентда битта бўлса ҳам депутат бўлиши кераклигини ўзбекистонликлар яна бир бор ўз таналарида ҳис қилишди (Агарда депутат Дониёр Ғаниевнинг эътирози бўлмаганида, бундан ОАВ ва жамоатчилик хабар топмас ва Франкенштейн қонун юмалоқ ёстиқ бўлиб ўтиб кетарди). Лекин бу ҳали ғалаба дегани эмас, бу ҳали соғлом ақл устунлик қилди дегани эмас. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетга жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоқни кўзда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга қўшилаётган 195-2 модда сенаторлар таклиф этаётганидек, таҳрирланиши эмас, бутунлай олиб ташланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin