Бекат-дўконларнинг бузди-буздиси авжига чиққан шу кунларда Реновацияга тушган ҳудудларда уй-жой мулкдорларини Конституция ҳимоя қила оладими, деган ёқимсиз саволлар пайдо бўлиши табиий. Қандай қилиб, дўкон эгаларини Конституция ҳимоя қила олмаётган бўлса, уй-жой эгаларини ҳимоя қила олади? Ўтган ҳафтада Реновация тўғрисидаги қонун Сенатдан қайтгани маълум бўлди. Йўқ, бу хабарни парламент палатала
Qonunchilik shaffofligi
Ислоҳот йўналишлариСенат "Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллаган. Биронта сенатор қарши ёки бетарафлигини билдирмаган. Фақат маъқуллашдан иборат муҳокамалар салкам 25 дақиқа давом этган (1:50:00дан бошлаб кўринг). Биронта сенатор фермер ёк
Қонунчилик палатаси "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни 2- ва 3- ўқишда кўриб чиқиб маъқуллаган (1:58:00дан бошлаб кўринг). Қонуннинг матни, афсуски, яна йўқ. 1- ўқишдаги ҳолатида ҳам, кейинги ўқишлардаги ҳолатда ҳам (ўзбекистонликлар қонун лойиҳаси, ундаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб боришса, нима бўлади? Осмон узилиб ерга тушмаса керак). Лекин муҳокамалардан билиш мумкинки, қонунга қ
Ўнлаб қонун ва меъёрий ҳужжатларни жамлаши керак бўлган Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланганига 120 кундан ошди. Конституция талабларига амал қилинса, Сенат 15 августда маъқуллаган Кодекс ё 14 октябргача имзоланиши ёки бўлмасам ортга қайтарилиши керак эди. Конституцияда белгиланган муддат нормасидан икки каррадан кўпроқ вақт ўтдики, на униси, на буниси ҳақида билмаймиз. Ўзи Тадбиркор
30 сентябрь куни "Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида 3 ўқишда маъқулланган. Қонунчилик палатаси сайтида бу тўғридаги хабар 11:13да қўйилган. Агар ялпи мажлис соат 10:00да бошланган бўлса, Қонун ижодкорларимиз 1 соату 13 минут ичида "Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун лойиҳасидан ташқари яна “Космик фаолият тўғрисидаги”ги қонун лойиҳасини ва ипакчилик тармоғини
Эртага, 15 август куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун Сенатда кўрилар экан. Номи узун ва мундарижаси франкенштейнга айлантирилган бу қонун ўтган йили ноябрда Қоннучилик
Садоқатли профсоюзчиларга аталган, байрам кунлари қаторига 11 ноябрни қўшиш тўғрисидаги таклиф Адолат партияси тарафидан 1 май куни янграган бўлса, 2 май куни Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда тегишли қонунни қабул қилди, бугун эса қонун лойиҳаси маъқулланиб, Сенатга юборилди. Кечгача Сенат ҳам маъқуллаб юборса, ҳечам ҳайрон бўлмайман. Тезликни кўраяпсизми? Ўзларига келганда, манфаат амалдорларг