21K40Telegramda ochish
Реновация қонуни Сенат фильтридан қандай ўтади? Қонунчилик палатаси "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни 2- ва 3- ўқишда кўриб чиқиб маъқуллаган (1:58:00дан бошлаб кўринг). Қонуннинг матни, афсуски, яна йўқ. 1- ўқишдаги ҳолатида ҳам, кейинги ўқишлардаги ҳолатда ҳам (ўзбекистонликлар қонун лойиҳаси, ундаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб боришса, нима бўлади? Осмон узилиб ерга тушмаса керак). Лекин муҳокамалардан билиш мумкинки, қонунга қатор баҳсли ва муаммоли масалалар бўйича аниқлик ва асослар киритилмаган. Депутатлардан бирининг меросга оид ҳолатдаги жараён муддатини 6 ойга узайтириш таклифи ҳам қабул қилинмаган (гўёки реновация чўзилиб кетармуш, яна қурилиш лоббиси). Сенаторлар қонунга жиддий ва танқидий ёндашадилар деб умид қиламиз. Балки бу сафар фильтр ишлаб кетар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin