19K49Telegramda ochish
Реновация тўғрисидаги қонун қаерда? Сенатдами? Ë Қонунчилик палатасига қайтганми? Кечаги йиғилишда реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилга қадар 60 фоизга етказиш масаласи қўйилган (рақамда ҳозир йилига 15-18 минг квартира реновация ҳудудларида қурилаётган бўлса, 2040 йилда 170 мингга чиқади). Яъни амалда реновация жараёни ўзи қонунсиз амалга оширилаётгани ҳолатида, жараён буёғига каррасига кенгаяди. Қурилиш учун ер ва макон очишнинг энг асосий ричаги реновация воситасида бузиш бўлади. 2025 йил 9 сентябрда Қонунчилик палатаси жуда кўп баҳс ва муносазараларга сабаб бўлаётган "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни қабул қилган эди. Шу куннинг ўзида қонун Сенатга юборилгани ҳақида расмий хабар берилган. Орадан 3 ҳафта ўтиб, 2025 йил 2 октябрда Сенат тегишли қўмитаси Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонунни муҳокама қилган. Бўлди, шундан кейин қонуннинг кейинги тақдири ва мундарижаси ҳақида биронта маълумот чиқмаган. Қонуннинг ҳозирги мақоми қандай ўзи? Конституцияга кўра, Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун 10 кун ичида Сенат юборилиши ва Сенат қонунни 60 кун ичида кўчириб чиқиши керак (18 ноябргача). Яъни, Конституцияга амал қилинса, ё қонун имзога киритилган ёки орқага Қонунчилик палатасига қайтган бўлиши лозим эди. Қонунлар муҳокамаси, қабул қилиниши ва имзоланишигача Конституцияда аниқ белгиланган муддатларга амал қилинмаётгани биринчи марта эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin