21K36Telegramda ochish
Реновация якка тартибдаги уй-жойлар ер майдони қийматини қоплашни ҳам назарда тутиши керак Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасига реновация зонасига тушган якка тартибдаги уй-жойлар ва улар жойлашган ер майдони қийматини қоплаш тўғрисида талаблар киритилмаган. Муҳокама пайтида закий депутатлардан бири бу масалани кўтарганди. Кейинги ўқишларда бўшлиқ тўлдириладими? Тармоқларда айни шу муаммога дуч келаётган ватандошларимиз муаммоси билан бўлишмоқда. Афсуски, ҳокимият вакиллари пойтахтдаям, ҳудудлардаям мулкдорлар тараф эмас. Улар қурилиш бизнесининг дастёр қўл-оёғи ва ҳимоячи тилига айланиб қолишган. Албатта, қонун қабул қилинмай туриб биронта реновация лойиҳаси бошланмаслиги керак. Чунки реновация бойлар ва амалдорлар яшайдиган маконларда эмас, ўз мулки ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиши қийин бўлган ижтимоий қатлам яшайдиган манзилларни қамрамоқда. Қонунда эса ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор нархи қопланиши ҳақидаги норма қонунда акс этиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin