Реновация қонунидаги ўзгаришлар истеъмолчилар зиёнигами?
Ўтаётган ҳафтада Сенат "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунни маъқуллаган. Қонунчилик палатасида тасдиқлаган онун 9 сентябрда Сенатга юборилган ва Конституцион процедураларга зид равишда деярли 7 ой давомида қоннунинг тақдири номаълумлигича қолаётганди. Ҳатто ўтган ойда қонун Сенатдан қайтгани ҳақида сўзлашувлар микрофонга тушиб қолганди.
7 апрель куни ўтказилган йиғилиш кун тартибига киритилганидан кўринадики, қонун ё қайтмаган ёки Қонунчилик палатаси уни қайта тасдиқлаб яна Сенатга юборган. Нима бўлгандаям қонунда нималар ўзгаргани ва нималар қўшилгани тўғрисида токи қонун имзоланиб, эълон қилинмагунча яна ҳеч нарса билмаймиз (депутат ва сенаторларимизнинг бу борадаги йўриғи Каримов давридагидек тош қотиб қолган).
Трансляция пайти айтилган гаплардан келиб чиқилса (32:00дан бошлаб кўринг), ўзгаришлар истеъмолчи манфаати ва фойдасига эмас. Хусусан, Реновация учун мулкдорларнинг 80% розилиги талаб қилинади. Қонунчилик палатасидаги муҳокама этилган лойиҳада мулкдорларнинг 100% розилиги назарда тутилганди. Президент фармонида ҳам "реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилиши" назарда тутилганди. Афсуски, қурилиш бизнесининг лоббиси истеъмолчилар манфаатдан устун келган (айрим фуқаролар реновация ҳудудига тушган мулки учун компенсация миқдорини деярли 10 баробар ортиқ талаб қилган деган важлар билан). Яна шунингдек, реновация ҳудудларида 3,5 каррагача зичлаштириш режалари хавотирга солади (зичлаштириш нормаси чегараланганми ёки йўқми, билмаймиз). Каррасига зичлаштирилган чумолихоналарда мактаб, боғча, поликлиника тизимига босим сенаторларимизни ташвишлантирмаган.
- https://t.me/the_bakiroo/11919@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/12140@the_bakiroo
- https://www.youtube.com/watch?v=VTwanqaOxj0youtube.com
- https://t.me/the_bakiroo/10637@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/7395923lex.uz