22K44Telegramda ochish
Факторинг бозорини давлат банклари яратадими? Фармоннинг тўлиқ матни ва Йўл харитаси билан танишганда мақсадли кўрсаткичларга эришишда урғу давлат банкларига берилганини намоён бўлади. Белгиланган вазифаларга кўра, давлат банкларида факторингни ривожлантиришга масъул ўринбосарлар бергиланади. Давлат банклари факторинг хизматлари улушини жами молиялаштириш ҳажмида 3 фоизга етказиши керак (чораклик мақсадли кўрсаткичлари ҳам белгиланади). Шунингдек, давлат банклари таъсисчилигида факторинг ташкилотлари ташкил этилади. Яъни, давлат банкларининг горизонтал кенгайиши давом этади. Қўрқув борки, маъмурий ва самарасиз молиялаштириш энди факторингга ҳам кўчади. Давлат ва айрим чўнтак субъектларининг сифатсиз мажбуриятлари давлат банкларининг сифатсиз активларга айланиши хатари пайдо бўлади. Факторингни ривожлантириш шиори остида давлат банклари капиталига яна пул берилса ҳам ҳайрон бўлмайман. Бозорга, хусусий секторга ишонишдан кўра энг яхши ташаббус ва ғояларда ҳам аллақачон тугатилиши, сотилиши, хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат банкларига таянадиган ёндашув қандай натижалар беради ва яратади, кўрамиз. Балки мўъжиза юз берар.

Arxivda shunga yaqin