12K238Telegramda ochish

Huquqshunos kundaligi kanalidan

Фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқини жиддий равишда бузадиган қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди Бугун 19.12.2020 йилда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик, Маъмурий суд ишларини юритиш, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 5 та қонун лойиҳаси маъқулланди. Ушбу қонун лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Унга кўра, суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган қарорларига нисбатан фуқароларнинг кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи бекор қилинмоқда. Мисол учун, Эшмат содир этмаган жинояти учун суднинг ҳукмига кўра 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ у суднинг ҳукмига нисбатан қонундан белгиланган 10 кунлик муддатда апелляция шикояти бера олмади. Ҳукм қонуний кучга кирди. Эшмат қамалди. Энди у суднинг қонуний кучга кирган қарорига нисбатан шикоят бера олмайди. ШУ ЕРДА ҲАММАСИ ТУГАЙДИ. Чунки, Сенат томонидан маъқулланган мазкур қонунга асосан, фуқароларнинг судга кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда. Бундан кейин бериладиган шикоятларнинг барчаси эса рад қилиниши мумкин. Маззами? Кассация тартибида шикоят (протест) қилиш ҳуқуқининг бекор қилиниши биринчидан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, иккинчидан, Конституциямизда белгиланган норма талабларига зиддир. Чунки, Конституциямизнинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Айтганча, Конституциявий суддагилар яхши дам олаяпсизларми? Ҳурматли Шавкат Мирмонович, Олий суд томонидан ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан маъқулланиб, имзолаш учун Сизга юборилаётган, фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқини қўпол тарзда бекор қилиш мақсадини кўзлаган мазкур қонунни имзоламанг. УЛАР СИЗНИ АЛДАШМОҚДА. Фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларига бефарқ бўлмаганлар, ушбу хабарни барчага тарқатинг, Президентимизгача етиб борсин. Кейин жуда кеч бўлиши мумкин. @huquqshunosning_kundaligi

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin