23 декабрь куни яна бир фильм премьераси: “Рангсиз тушлар”
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бу йил "Илхақ", "Тенгиз", "Ибрат", "Маҳмудхўжа Беҳбудий" ва "Фариданинг икки минг қўшиғи" каби ажойиб фильмлардан ташқари яна бир эътиборли фильмнинг премьераси ҳақида эълон қилди. Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" драмаси замонавий ҳаётимиздаги ўткир ижтимоий муаммоларга бағишланган.
Замонавий муаммолар ҳақида фильмлар деярли олинмайди. "Рангсиз тушлар" ўзи билан бирга шундай фильмлар трендини олиб келади деган умиддаман. Премьера Ёшлар ижодиёт саройида бўлиб ўтади. 24 декабрдан кинотеатрларда томоша қилишингиз мумкин.
Мазкур фильмнинг ёпиқ намойишида иштирок этган мутахассисларнинг айтишича, фильм ана шундай замонавий ижтимоий муаммоларни бир аёлнинг тақдири мисолида очиб беради.