14K64Telegramda ochish
Қирғизистон ва Тожикистон расмий статистикаси ва бизнинг расмий статистикамиз маълумотларида каррасига фарқ борлигининг ўзи камида идоралараро текширув ўтказишни талаб этади Давлат Статистика қўмитаси 11 ойлик ташқи савдо ҳажми маълумотларини эълон қилди. Учинчи ой кетма-кет олтин сотилмаётганлиги сабабли экспорт ўсиши сустлигича, импорт эса баравж ўсишда давом этмоқда. Ташқи савдо салбий сальдоси 4,6 млрд.долларга яқинлашган. Бошқачароқ айтганда пружина қисилиши ўзининг навбатдаги максимумига яқинлашмоқда. Реакция ўзини узоқ куттирмайди. Дарвоқе, олтинсиз экспорт ҳажми ва импорт ҳажми ўртасидаги фарқ узоқ вақт 2 баробарни ташкил этиб келган, шу фарқ борган сари ошиб бормоқда ва яқин орада 2,5 баробаргача етса керак. Бу биз четга экспорт қилаётганимиздан кўра четдан олиб келаётганимиз 2-2,5 баробар кўп дегани. Лекин экспортнинг ўзи юқори бўлмаган расмий ҳажми ҳаққонийлигига ҳам қатор саволлар бор. Эътибор берсангиз, асосий экспорт йўналишларимизда барчасида экспорт ҳажми 2020 йилда пасайган. Лекин учта мамлакатга экспортимиз ортишда давом этмоқда. Бу Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон. Экспорт режасини "уддалаш" учун айрим вилоятларда гўёки экспорт қилинаётгани айтилаётган товар позициялари бўйича жуда кўплаб саволлар мавжуд. Майли, Афғонистондаку на давлат ва на статистика бор, лекин Қирғизистон ва Тожикистон расмий статистикаси ва бизнинг расмий статистикамиз маълумотларида каррасига фарқ борлигининг ўзи камида идоралараро текширув ўтказишни талаб этади. Балки кейин ёлғончи ва қўшибёзар ҳокимларга жиноий иш очишга ҳам етиб борар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin