Тийиб туриш ва мувозанатлаш
Комил Алламжонов:
"Адолатли суд тизимисиз ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Ва бугунги суд тизими катта ислоҳотларга муҳтож.
Айни дақиқаларда Сардор Умрзоқов куни кеча Сенат томонидан тасдиқланган Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломовни жамоага таништирмоқда. Йиғилиш жуда кескин ва танқидий ўтяпти. Чунки бугун жамоатчиликнинг аксарияти суд тизимидан мутлақо норози.
P.S. Хатоларни тузатиш пайти келди".
Ботир Қобилов:
"Адолатли суд тизими деганда биз фақатгина қандайдир фуқаро қандайдир қонунни бузгани учун адолатли ҳукм ўқилишини тушунишимиз етарли эмас. Адолатли суд тизими ижро ҳокимиятга боғлиқ бўлиши ҳам керак эмас.
Аслида, адолатли суд тизими бу (1) ижро ҳокимияти кучини тийиб турадиган, унинг қарор ва ҳаракатлари конституцияга мувофиқлигини текшириб турадиган ва (2) қонунларнинг конституцияга мувофиқлигини текшириш орқали қонун чиқарувчи ҳокимиятни тийиб турадиган институтдир. Иккаласининг ҳаракатларини суд тизими “уриб тушира” олиши керак. Мустақил суд ҳокимияти бор дегани бу ижро ҳокимияти суд жараёнида айбланувчи тараф бўла олади дегани ҳамдир".
Суд ҳокимиятининг янги раҳбарияти ижро ҳокимиятининг қонунга зид қарор ва ҳаракатларини бекор қила оладими? Хусусан, Ҳукуматнинг давлат сири ёки ҳарбий сир эмас, соф тижорий мақомдаги, маълум бир гуруҳларнинг тор мулкий ва молиявий манфаатлари учун чиқарилган махфий қарорлар ва фармойишларни бекор қилишга журъат топиладими?. Майли, ҳеч қурса давом этаётган бундай зарарли практикага чек қўйишга Суд ҳокимиятининг кучи етадими?
- https://telegra.ph/file/17338144686c062c4965c.jpgtelegra.ph
- https://t.me/allamjonov_ki/1527@allamjonov_ki
- https://t.me/uzbekonomics/658@uzbekonomics