
Куни кеча Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва TBC Bank Group PLC компанияси TBC Bank Uzbekistan’га (TBC UZ) умумий миқдорда 35,1 миллион доллар қўшимча сармоя киритди.
2020 йилда Ўзбекистон бозорига илк марта рақамли банкингни олиб кирган Грузиянинг йирик TBC Bank Group PLC холдинг компанияси шўба корхонаси учун бу катта ютуқ. Атиги 2 йил ичида республиканинг 9та шаҳридаги шоу-румлари ва бутун мамлакат бўйлаб 33та “мижозларни фаоллаштириш нуқталари”га эга бўлди ва улар орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда.
TBC Bank Group PLC Англия ва Уэльсда рўйхатдан ўтган, компаниянинг акциялари Лондон фонд биржасида котировка қилинади. Янги инвестициялар мамлакат бозорига яқинда кириб келган рақамли банк операцион фаолиятининг янада ўсишига ва секторда корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини жорий қилишга ёрдам беришига умид қиламиз.