17K53Telegramda ochish
Дешенгенизация Эстония, агар Шенген визаси Эстония тарафидан берилган бўлса, Россия фуқароларига ўз чегаралари орқали киришни тўхтатади. Ҳозирча бу Шенген келишувининг бошқа давлатлари тарафидан берилган визаларга таалуқли эмас. Келаси ҳафтадан эса Эстония ҳар қандай Шенген визаси билан мамлакатга киришни тақиқламоқчи. Ҳозирда Эстония, Латвия, Литва, Чехия, Словакия, Бельгия, Нидерландия, Дания ва Словения Россия фуқаролари учун турли даражалардаги Шенген визаларини олишга чекловлар киритган. Россия фуқаролари учун Европа иттифоқи давлатларига виза бериш билан боғлиқ тақиқлар келаси санкциялар рўйхатига киритилиши мумкин. Россия сиёсий элитаси, йирик ва ўрта бизнес ва уларга алоқадор шахслар Европа иттифоқида уй-жой, активларга эга бўлишдан манфаатдор бўлиб келишган. Уларнинг фарзандлари Европада ўқиган, улар Европа иттифоқида даволанишган, таътил ва дам олиш кунларини ўтказиб келишган. Виза билан боғлиқ чекловлар киритилиши эҳтимоли сўзда Ғарбни сўкиб, амалда Ғарб қадриятларидан баҳраманд бўлиб келган иккиюзламачи россияликларни ҳозирданоқ асабийлаштирмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin