Расман: Европа Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатади
Кутилганидек, Европа иттифоқи россияликларга соддалаштирилган тартибда виза бериш режимидан воз кечади. Бу ҳақда Прагада ўтказилган ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилинган.
Энди россияликлар Европага виза олиш учун кўпроқ ҳужжат йиғишларига ва вақт сарфлашларига тўғри келади (сафар мақсади, даромадлар, иш жойи, оилавий таркиби каби), узоқ муддатли визалар истиснога айланади. Шунингдек, виза учун консуллик йиғими 80 еврогача оширилади.