Деярли бутун Европа осмони Россия учун ёпилди
Кечадан буён яна Финландия, Дания, Австрия, Ирландия, Исландия ва Бельгия ўз осмонини Россия учун ёпди.
Бугун кечга яқин Германия ҳам ҳаво ҳудудини ёпиши айтилмоқда. Агар бу юз берса, масалан, шимолий Америкадан Россияга учаётган рус самолетлари учун масофа 2 баробардан кўпроққа узаяди. Балки Африка мамлакатлари ва Туркия орқали қўниб ўтишга ҳам тўғри келади.
P.S. Германия, унга қўшилиб Швеция ҳам осмонини ёпди.
P.S.S. Италия ҳам ҳаво кенгликларини рус самолетлари учун ёпди.