Украина лоукостери SkyUp авиачипталар сотишни уч кунга тўхтатди
Йирик суғурта ва қайта суғурта компаниялари Украина осмонидаги парвозлар бўйича мажбуриятлардан воз кечаётгани Украинага парвозларни бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин.
Бугун украин лоукостери SkyUp авиакомпаниясининг Фуншал-Киев рейси бўйича учаётган самолети Кишиневга қўнишга мажбур бўлган. Бунга сабаб ўлароқ SkyUp ижарага олган самолетнинг ирландиялик эгаси Украина ҳаво ҳудудига самолетни киришига тақиқ қўйган.
SkyUp асосан Европа иттифоқи ҳудудидаги резидентлардан самолетларни ижарага олган ҳолда фаолият юритади. Мазкур ҳолат бошқа самолетларга нисбатан ҳам юз бериши мумкинлигини инобатга олиб, компания 14-16 февраль кунларига авиачипталар сотишни вақтинчалик тўхтатган.
Upd. Украина авианавигация хизмати Қора денгиз усти бўйлаб ҳаво маконини потенциал хавфли ҳудуд деб эълон қилди.