18K85Telegramda ochish
Яна иккита Россия авиакомпанияси халқаро парвозларни тўхтатди. Ўзбекистонга ҳам Nordwind Airlines (Фарғона, Наманган, Қарши ва Самарқандга авиақатновлар амалга оширган) эртадан халқаро парвозларни тўхтатади. Халқаро парвозларни тўхтатган авиакомпаниялар қаторига iFly ҳам қўшилди (Урганчга қатновларни амалга ошириб келган). Аввалроқ S7, Уральские авиалинии, Smartavia ва Аэрофлот ҳам халқаро парвозларни бекор қилгани маълум бўлганди. Меҳнат мигрантларимиздан Россия авикомпаниялари таклиф этаётган (чартер ё доимий) авиачипталарни олишда эҳтиёткорликни оширишни сўраймиз. Россия авиакомпаниялари самолетлари, айниқса кичик авиакомпанияларнинг самолетлари Ғарбдан лизинг ё ижарага олинган. Мазкур авиакомпаниялар хориждаги пунктларда самолетлар ҳибсга олиниши юқори риски туфайли халқаро рейсларни бекор қилмоқдалар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin