"Кўрпача остидаги сўм" канали муаллифи тақдим этаётган суратларга қараганда, "қурилаётган" АЭС майдонларида Enter Engineering техникалари ишламоқда. Ой бошида Ўзбекистон ҳукумати ходимлар, бюджет ва банклар олдидаги қарздорликни узиш учун Enter Engineering, Eriell Group ва Sanoat Energetika Guruhi (Saneg) компаниялар гуруҳининг носоҳавий активларини сотишни мўлжаллаётгани ҳақида маълум бўлганди.
tass.ru
HavolalarРоссиянинг Украинадаги босқинини фаол молиялаштираётган компания ўлароқ Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШ санкцияларига киритилган Газпром нефть Ўзбекистондан АЁҚШлар тармоғини қурмоқчи. Бу албатта, жуда ёмон хабар. Гап фақат санкциялар ва иккиламчи санкциялар рискида эмас, гап фақат буларнинг бензинини сотиб олиш орқали истеъмолчилар қонхўрлик ва зўравонликка шерик бўлишида ҳам эмас. Гарчи б
Ярим тунда эълон қилинган фармоннинг ҳамма тушунган шаклидан ташқари моҳиятга оид яна икки муҳим жиҳати бор. Уларнинг иккиси ҳам ғирт совокча, антибозор чоралар. Демак, энди экспортчилар оладиган ва сотадиган валюталари тўғрисидаги режа-графикларини Марказий банк ва Росфинмониторингга тақдим этишга мажбур. Рўйхатга тушган экспортчи компанияларга Росфинмониторинг кураторлари тайинланади. Кураторла
Ёлғон ва иккиюзламачилик давлат сиёсатига айланган Россиянинг иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетниковга кўра, Россияда ишлаш учун келаётган Ўзбекистонликларнинг сони охирги 7 йилда 4 баробарга ошган. Агар Решетниковга ишонилса, Ўзбекистонда одам қолмаган, ҳамма Россияга мардикорчиликка кетган. Аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, бугунги Россиянинг империяча ва шовинистик мафкураси ҳатто ф
Ҳар қандай тизимда ҳимоя инстинкти ёки ўзини ўзи асраш функциялари ишлаши керак. Лекин Ўзбекистон тизимлари ҳақида бундай деб бўлмайди. UzCard маъмурияти собиқ катта оғанинг пропаганда карнайи ТАССга ҳисоб топширипти: "Ягона умумреспублика процессинг маркази" — UzCard МИР тўлов тизими карталарини қабул қилишни давом эттирмоқда. Туркия, Вьетнамни қўя туринг, ҳатто Россиянинг ЕОИИдаги иттифоқдошлар
Агар қайсидир туроператор халқаро карталар олиш учун кузда Ўзбекистон энг қулай мамлакат деб айтаётган бўлса. қаттиқ адашади ёки алдаётган бўлади. Ҳатто бу ҳақда Кремль пропагандасининг жарчиси ТАСС ёзаётган бўлса ҳам. Пропагандага ишониб, Виза ё Мастер кард очиш учун Ўзбекистонга келадиган релокант лақабли мигрантлар яхшигина сюрпризларга дуч келишади. Энди баҳордагидек ишончнома асосида карта о
Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати ўзига байроқ танламоқда. Минскда ўтган телекўприқ ва форумда иштирок этганлар Иттифоқ учун қизил байроқ кўпроқ мос келишини таъкидлашган. Иштирокчилар Иттифоқ байроғини иложи борича тезроқ яратиш кераклиги ҳақида сўз юритишган. Аввалроқ Иттифоқ давлатининг давлат секретари Мезенцев ягона рамзни яратиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилганди.
Мазкур компания Москвадан Фарғона, Самарқанд ва Наманганга парвозларни амалга ошириб келган (чартер ва доимий парвоз шаклида). Маълум қилинишича, компания халқаро рейсларни SSJ-100 самолетларида амалга оширмоқчи. Россияда ишлаб чиқарилган мазкур самолетлар барчаси Россия субъектларига тегишли бўлгани учун хорижда ҳибсга олиниши риски юқори эмас.
Ўзбекистонга ҳам Nordwind Airlines (Фарғона, Наманган, Қарши ва Самарқандга авиақатновлар амалга оширган) эртадан халқаро парвозларни тўхтатади. Халқаро парвозларни тўхтатган авиакомпаниялар қаторига iFly ҳам қўшилди (Урганчга қатновларни амалга ошириб келган). Аввалроқ S7, Уральские авиалинии, Smartavia ва Аэрофлот ҳам халқаро парвозларни бекор қилгани маълум бўлганди. Меҳнат мигрантларимиздан
YouTube’даги 231 минг обуначиси бор UzMigrant каналининг асосчиси Баҳром Исмоилов, Facebook’да ёзганларидан келиб чиқиб хулоса қилинса, Россия сиёсатини қўллаб-қувватлайди, мунтазам равишда Путиннинг иқтибосларини улашиб, Украинадаги “декоммунизация” ва “неонацистларнинг маршлари” ҳақида ҳикоя қилиб келади. У 20 февраль куни (ҳарбий босқиндан 4 кун аввал) эълон қилган видеоролигида “агар сиз Росс
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга кўра Ўзбекистон Афғонистонга электр етказишни бир соат ҳам тўхтатмаган. Умурзоқов шунингдек, толиблар электр бўйича Ўзбекистон олдидаги йиғилиб қолган қарздорлик тўлиқ сўндирилиши тўғрисидаги ваъда беришганини ҳам қайд этган. Ҳукуматимиз вакили бунда толиблар қандай тўлов шакли ва усулларидан фойдаланиши ҳақида маълумот бермаган. Афғонистоннинг электр таъми
Ўғри Путиннинг ёлғончи мирзаси Песков Россияга мигрантлар етмаётгани ҳақида оғиз кўпиртирмоқда. Эмишки, Россия оламшумул режаларини амалга ошириши учун мигрантлар керак. Бошқа томондан эса мигрантларнинг асосий манбаи Тожикистон ва Ўзбекистон билан транспорт алоқаси 1 йилдан кўпга узиб қўйилди. Апрелдан очилган ва ҳафтасига бир марта амалга ошадиган авиарейслар эса масхарадан бошқа нарса эмас. То