Россиянинг мигрантларга нисбатан иккиюзламачи сиёсати ҳақида
Ўғри Путиннинг ёлғончи мирзаси Песков Россияга мигрантлар етмаётгани ҳақида оғиз кўпиртирмоқда. Эмишки, Россия оламшумул режаларини амалга ошириши учун мигрантлар керак.
Бошқа томондан эса мигрантларнинг асосий манбаи Тожикистон ва Ўзбекистон билан транспорт алоқаси 1 йилдан кўпга узиб қўйилди. Апрелдан очилган ва ҳафтасига бир марта амалга ошадиган авиарейслар эса масхарадан бошқа нарса эмас.
Тожикистонда мигрантлар Москвага авиабилетга кредит олаётгани ҳақида ёзмоқда Зарнигорбегим. Бизда ҳам авиабилетлар масаласида аҳвол Тожикистондан, афсуски, яхшироқ эмас.
Албатта, ўзи чекланган билетга нархларнинг каррасига ошиб кетгани учун авиакомпанияларни қарғаш осон (очиқ чегаралар шароитида қиммат билетлар учун уларни танқид қилиш албатта ўринли) , лекин айни ҳолатда кризисли вазиятнинг юзага келаётгани учун бутун жавобгарлик Путин Россияси ва унинг иккиюзламачи сиёсатида.
Авиақатновлар сонини оширса бўлмайдими деб ёзғирмоқда бугун оддий юртдошларимиз.
Авиақатновлар сонини оширмаслик бу мамлакатимизга босим ўтказишда давом этиш учун баҳона холос. Чунки масалан, ўзбекистонликларнинг учинчи мамлакатлар орқали Россияга киришига ҳам чекловлар сақланиб қолмоқда.
Амалда сақланиб қолаётган тақиқларга кўра, Ўзбекистон фуқароси масалан, Қирғизистон ёки Қозоғистон авиакомпаниялари орқали Россияга учиб борса, ҳам Россияга киритилмайди.
Бугун ҳар бир ўзбекистонлик, айниқса мигрантларимиз билиши керакки, Путин ҳеч қандай валийнеъмат эмас, у ўғри ва иккиюзламачи. Миллионлаб ўзбекистонликларнинг ва россияликларнинг икки томонлама фойдали манфаатларидан ўзининг разил режаларини устун қўяяётган золим у.
- https://tass.ru/politika/11096635tass.ru
- https://t.me/zarnigor1/195@zarnigor1
- https://t.me/the_bankiroff/2342@the_bankiroff