11K17Telegramda ochish
Толиблар электрдан қарзини сўндиришга ваъда берипти Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга кўра Ўзбекистон Афғонистонга электр етказишни бир соат ҳам тўхтатмаган. Умурзоқов шунингдек, толиблар электр бўйича Ўзбекистон олдидаги йиғилиб қолган қарздорлик тўлиқ сўндирилиши тўғрисидаги ваъда беришганини ҳам қайд этган. Ҳукуматимиз вакили бунда толиблар қандай тўлов шакли ва усулларидан фойдаланиши ҳақида маълумот бермаган. Афғонистоннинг электр таъминотига масъул Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компанияси шу пайтгача аҳоли ва бизнесдан электр учун деярли ҳақ ундирмай келган. Қўшнилар, хусусан Ўзбекистондан импорт қилинган электр учун асосан халқаро донорлардан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлов амалга ошириб келинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin