Афғонистон электр учун пул тўламаяпти
Эсингиздами, Афғонистонга етказилаётган электр энергияси учун (бошқа товар ва хизматлар учун ҳам) тўловлар юз бераяптими ё йўқми, жуда кўп марта савол қўйилди. Толиблар мамлакатни босиб олгандан кейин ҳам электр етказишни тўхтатганимиз йўқ, ҳатто 2 млрд. квт.соат электр энергияси етказиш бўйича янги шартномалар ҳам туздик. 2021 йил 15 августгача етказилган электр бўйича ҳам, ундан кейинги давр учун ҳам тўловлар амалга оширилгани ҳақида биронта расмий маълумот ёки хабар берилгани йўқ.
Толиблар Афғонистонида замонавий кўришда банк тизими ҳам, тўлов учун ҳақ ундириш тизими ҳам барбод қилинган. Толибларгача электр учун тўловлар асосан ташқи манбалардан етказилган ва халқаро донорлар маблағлари ҳисобидан амалга ошириб келинган.
Давлетовнинг ёзишича, Афғонистон томони қарзларни тўлашга тайёр экан, лекин Ўзбекистон ва Тожикистон банкларида пул ўтказмалари билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани сабаб тўловларни амалга ошириб бўлмаётган эмиш.
Сиз бунга ишонасизми?
- https://t.me/the_bakiroo/3873@the_bakiroo
- https://t.me/davletovuz/15148@davletovuz