18K13Telegramda ochish
Нидерландия ҳам россияликларга виза беришни тўхтатишга рози Нидерландия ташқи ишлар вазири Вопке Хекстра россиялик туристларнинг Европа иттифоқига киришини тўлиқ тақиқлашни қўллаб қувватлашини эълон қилган. Эслатиб ўтамиз, санкцияларнинг саккизинчи пакети доирасида Россия фуқароларига Шенген визалари беришни тўхтатиш масаласи кенг муҳокама этилмоқда. Эртага иттифоқ ташқи ишлар вазирларининг Прагадаги учрашувида асосан шу масала муҳокама этилади. Бу масалада ҳозирча компромисс топилгани йўқ. Польша, Чехия ва Болтиқбўйи давлатлари тўлиқ тақиқни қўллаётган бўлса, марказий ва ғарбий Европа давлатлари ҳозирча соддалаштирилган виза режимини бекор қилиш, виза тўловини қимматлаштириш ва жараённи қийинлаштириш тарафдори бўлиб туришипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin