


TBC Bank Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида ТBC капитал бозорлари куни-2022 тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида юқори раҳбариятнинг тақдимотлари, шунингдек, компаниянинг стратегик устувор йўналишлари, молиявий ва операцион кўрсаткичлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Капитал бозорлари кунида ТBC Bank раҳбарияти банк фаолиятининг натижалари ва стратегик устувор йўналишлари, Грузия ва Ўзбекистоннинг молиявий ҳамда макроэкономик шарҳи, компаниянинг технологик ва рақамли нуқтаси, рақамли экотизим, халқаро бозорларга чиқиш, Ўзбекистондаги операцион фаолият ва бошқа мавзулар бўйича долзарб маълумотлар билан бўлишди. Тадбирнинг махсус спикери – Грузия миллий банки президенти – ўз мамлакатининг банк сектори таҳлилини тақдим этди.
TBC Bank Group 2019 йилда Payme тўлов сервиси акцияларининг назорат пакетини харид қилган ва Space инновацион финтех-платформаси асосида чакана хизматлар кўрсатувчи илк рақамли банкни ишга туширган ҳолда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган. Уч йил давомида TBC UZ иловасини 3 млндан ортиқ киши юклаб олди ва 2 млндан кўпроқ чакана фойдаланувчилар унда рўйхатдан ўтди.
Грузия миллий банки томонидан чоп этилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 30 июни ҳолати бўйича, ТBC Bank ўзининг шўъба компаниялари билан бирга 39,1% мижозлар кредити ва 40,7% мижозлар депозити билан Грузияда етакчи универсал гуруҳ ҳисобланади.