25K38Telegramda ochish
Идеалимиздаги судларни қачон кўрамиз? Орзудаги Ўзбекистонда судлар шунчаки қайсидир фуқарога қонунни бузгани учун адолатли ҳукм ўқимайди. Балки судлар росмана уч ҳокимиятнинг бири сифатида ўзини намоён қилиб, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятларини тийиб турадиган, уларнинг ҳаракатларини Конституцияга мослигини назорат қиладиган институт бўлиши керак. Суд айрим шахсларнинг тор моддий манфаатлари учун ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан чиқарилган зарарли қарорларни бекор қиладиган даражада қатъий бўлиши лозим. Бизнинг идеалимиздаги суд ана шундай бўлади. Бу Ўзбекистон учун имконсиз вазифа эмас. Бунинг учун суд ислоҳотлари давом эттирилиши керак. «Адолат» СДПнинг дастурида айнан суд тизими ислоҳотларига қаратилган ташаббуслар илгари суриляпти. Партия «Судьялар мақоми тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш таклифини илгари сурмоқда. Ушбу қонун судьяларни ўз фаолиятидаги ҳар қандай ташқи таъсирдан ҳимоялаши, мустақил қарор қабул қилишга тўсиқ бўлувчи ташқи босимлардан ҳимояни таъминлаши мақсад қилинган. Бундан ташқари, қонунда судьяларга нисбатан ижтимоий имтиёзларни бериш орқали уларни коррупцион ҳолатларга аралашишдан асраш ва бошқа масалалар назарда тутилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin