36K125Telegramda ochish
Пахтанинг бозор нархи 11 минг сўмгача Ўтаётган ҳафтада реестрдан чиқарилган кластерларга боғланган фермерларнинг биржага чиқарилган пахтаси 11 100 сўмгача нархда сотилган (яъни крепостнойликдан тўсатдан озод бўлиб қолган фермерларнинг пахтаси). "Бундан қандай хулоса қилса бўлади? Айрим мутасаддилар ўз асл вазифалари қолиб, қайсидир тадбиркорларнинг манфаатларини кўзлаб, юқори идораларга гўёки пахта нархи арзонлаб кетгани ва агар ҳукумат вазиятга аралашиб, нархларни барқарорлаштириб, кластерларга қулай кўринишга келтирмаса, аҳвол ёмон бўлишини айтиб, нотўғри маълумот етказган бўлиши мумкин. Бу билан улар халқни ва ҳукуматни манипуляция қилишга уринишган, деган тасаввур бизда бор”, – дейди Агробизнес ассоциацияси раиси Камолиддин Икромов. Икромов Президент фармони билан белгиланган бозорга ўтиш талаблари пахта нархи тушди деган важлар баҳона Вазирлар Маҳкамасининг 574-сонли қарори билан амалда тўхтатилганига ишора беради. “Аслида президентнинг 205-сонли фармони билан пахтачиликда бозор муносабатларига ўтиш якунланган. Бу эса фермерлар, кластерлар ва айниқса айрим мутасаддиларни шок ҳолатига туширди. Бу табиий. Мисол учун, хирургик операцияга муҳтож одам операция қилдирмай, “даволаниб” юрса, бу яхши оқибатга олиб келмайди. Аммо операция қилинса, оғриқдан додлаб ўзини ноадекват тутиши табиий ҳол. Доктор ва касал одам орасига айрим даллоллар аралашаверса, натижа ёмон бўлишини ҳамма тушунса керак. Президентнинг пахтачиликда бозор муносабатларига ўтиш тўғрисидаги 205-фармони бу – хирургик операция. Буни тушуниб етишимиз шарт".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin