Конституцияга қайтиш
Конституциямизда тўртта сектор йўқ. Қонунларимизда ҳам. Секторлар бошқаруви ўзи бутун дунёда йўқ, агар бунақа усул самарали бўлганида ҳамма унга ўтиб кетган бўларди.
Конституциямизнинг 11- моддасида давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши қайд этилган.
Биринчи сектордагилар - ҳокимлар - ижро этувчи ҳокимиятнинг бир қисми сифатида Конституциянинг 103- моддасига кўра, тегишлилигига қараб, вилоят, туманларнинг бошқаруви вазифаларини қисмда эмас, бус-бутун ҳудуд доирасида бажариши лозим.
Иккинчи сектордагилар - Прокуратура вазифаларига - қонун устуворлигини таъминлашга қайтарилиши керак. Чунки Конституциямизнинг 120- моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.
Учинчи сектордагилар ўз ишларига - Ички ишларга қайтарилиши керак. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.
Тўртинчи сектор - Солиқчилар вазифаларида ёзиб қўйилганидек давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни таъминлашга қайтса, улардан шу вазифа сўралса.
Сектор бошқаруви бу хаос, назорат иллюзияси ҳолос, ожиз бўлсада, мавжуд институтларниям обрўсизлантирадиган тартибсизлик. Хаос узра бошқарув йўқ, демак унда на масъулият ва на жавобгарлик бор. Давлетов ёзганидек, институтлар энди жим турмаслиги лозим.
- https://t.me/davletovuz/9582@davletovuz