21K155Telegramda ochish
Битта сиёсий марказ, битта ижро маркази бўлиши керак Кейинги қадамлар қандай бўлади, билмайман. Лекин муаммо шахсларда эмас, институтларда экани тушуниб етилган бўлса, жуда катта ютуғимиз бўлади. Администрация кучли шахслар билан кучайтирила бошлаган кунларда қайд этганимиздек, Давлат раҳбарининг маъмурияти (уни Администрация деб атаймизми, Девон ёки Офисми, фарқи йўқ) ҳукуматнинг таркиб ва вазифаларини такрорламаслиги керак, ҳукумат устидаги ҳукумат бўлиши эса фақат тескари оқибатлар яратади. Вазирлар энди Администрациядан рухсат сўрамасдан ҳам ҳукумат раҳбари билан ва ўзаро ишлашни бошласа бўладими, деган саволга ижобий жавоб ола олсак, бу олдинга ташлаган қадам, аниқроғи хато йўлдан тўғри йўлга қайтганимиз бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin