19K115Telegramda ochish

bakiroo kanalidan

"Админреформалар" ҳақида Соғлом сиёсий рақобат, барқарор институтлар ва эркин сайловларда олинган халқ мандати мавжудлиги шароитида маъмурий ислоҳотлар ҳар қандай ислоҳотлар ўзаги ҳисобланади. Масалан, Рейган, Тэтчер ё Саакашвилининг маъмурий ислоҳотлари ҳақида гап кетганда шу контекст жудаям ўринли. Лекин ёпиқ ва тоталитар жамиятларда "админреформа" ҳақида гап кетса, ўзаро рақобатлашувчи кланлар ва шахслар кураши бошлангани кўз олдингизга келади. Узоққа бормай, охирги 100 йилда биз орбитасида бўлган Советлар ва Россияда ўтказилган "админреформалар" ҳақида қисқача эслатиб ўтамиз. Советлар мамлакатида илк "админреформа" Ленин тириклигидаёқ бошланган. 1922 йилда Политбюрода лавозимлар ва ваколатлар қайта тақсимотида Сталин Зиновьев ва Каменевлар иттифоқчилигида Троцкийнинг сиёсий имкониятларини тўлиқ чеклашга муваффақ бўлади. Кейинги тўлқинларда Сталин вақтинчалик иттифоқчилар Зиновьев ва Каменевлар ҳам йўл-йўлакай Троцкийга қўшиб йўқ қилинади. Хрушчев даври "админреформаси" вазирликлар ўрнини совнархозлар, билан алмаштириш, партия ва ҳукумат лавозимларини ажратиш негизида эълон қилинган бўлсада, амалда эски большевиклар Молотов, Маленков, Каганович ва уларга қўшилган Шепиловларни саҳнадан бутунлай супуриб ташлаш билан якун топади. Ельцин даврида 1997 йилда бошланган "Админреформа" Чубайснинг "Ҳокимиятда тартиб мамлакатда тартиб дегани" шиори остида бошланади. Амалда Чечняда мағлуб бўлган кучишлатарларнинг Ельцинга таъсирини, шунингдек коммунистларнинг ҳокимиятга қайтиш хавфини тўлиқ нейтраллаштиришни ва ҳокимият эшелонларига садоқатли либералларни келтиришни мақсад қилади. У бунга эришади, токи кучишлатарлар 1999 йилда реванш олмагунича ва ҳокимиятга Путин қайтмагунича. Путиннинг 2003 йилда эълон қилган "админреформаси" ҳам велосипедни қайта кашф қилиб ўтирмаган. Федерал вертикални тиклаш баҳонасида Ельцин мероси ва қора ўтмишни қўмсовчи Касьянов, Илларионов бош барча либераллар четга улоқтирилади. Кейин воқеалар қандай ривожланганидан эса ўзингиз хабардорсиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin