Қутбдан қутбга сакраш эмас, самарали ўрталиқни топишимиз жудаям муҳим
Ўтган йили мактаб дарсликлари ижара ҳақи 3 карра қимматлагани ортидан бошланган ўзгартиришлар негиз эмас, фасад ва бенефициарларни янгилаш билан давом этаётганга ўхшайди.
Сифат ва мундарижа ҳақида мутахассислар гапиргани тўғрироқ. Лекин қиймат тўғрисида ҳар бир солиқ тўловчи муносабат билдиришга ҳақли ва шарт. Дарсликларнинг бепул экани (ижара тўлови ушланмаслиги) унинг тўловчиси йўқ дегани эмас. Ўтган йили "бепул дарсликлар" учун 1 трлн.ни чўнтагимиздан қандай тўлаган бўлсак, бу йил ҳам агар яна қиймат шиширилмаса, қарийб 1 трлн. тўлаймиз.
Яна ўйлашга мажбур бўламанки, дарсликларнинг бепулдан кўра пулли бўлгани (тўғридан тўғри тўлаганимиз) яхшироқ бўларди. Чунки шунда, мана бундай кейслар муҳокамасиз қолиб кетмасди, муаммоларниинг овози ҳар бир ота-онанинг оғзидан янграрди. Жамоатчиликнинг кўзи ва назаридан четда қолмасди.
Дарсликлар масаласида ўтган йилларда самарасизлик учун тўлаган товонимиз бевосита каналлардан билвосита каналларга кўчмаслиги керак. Биз битта хатони қайта такрорлаш учун триллионлаб тўлашни кўтара оладиган бой мамлакат эмасмиз, етти йил аввал дунёнинг энг қашшоқ 50 давлатидан бири бўлган бўлсак, ҳалиям шу тубдан чиқиб кета олганимиз йўқ.
- https://t.me/the_bakiroo/5377@the_bakiroo
- https://t.me/jalilovqaydlar/971@jalilovqaydlar
- https://kun.uz/news/2023/08/17/darsliklar-tanlanadigan-fanlar-va-yangicha-baholash-tizimi-maktab-oquvchilarini-qanday-ozgarishlar-kutyaptikun.uz
- https://lex.uz/docs/6333240lex.uz
- https://t.me/jalilovqaydlar/974@jalilovqaydlar