19K154Telegramda ochish
Халқ таълими вазири ўринбосари дарсликлар нархи шиширилганини, билибми ё билмай, очиб қўйди Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов мактаб дарсликлари фақат жорий ўқув йилида бепул тақдим этилишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бекор қилинган ижара тушумлари ўрнини қоплаш учун бюджетдан 500 млрд сўм ажратилади. Энди бюджет, 2022 йил учун тасдиқланган бюджетга қайтамиз. Унга кўра, Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг даромадлари сифатида ижарага берилган дарсликлар бўйича ижара тўловлари 283,4 млрд.сўмни ташкил этиши керак эди. Кеча Давлат раҳбарининг хоҳиш иродаси билан халқ учун китоб ижараси бепул деб эълон қилинганидан кейин жамғармага 283,4 млрд.сўм эмас, 1,8 баробар кўп - 500 млрд.сўм қоплаб беришмоқчи. Яъни, дарслик ва қўлланмалар нархини каррасига шиширганлар ва буюртма ўзлаштирувчилар барибир ўша шиширилган нархдаги маблағларни олишади. Нонимизни барибир туя қилишади. Бу нотўғри. Кеча ёзганимиздек, самарасизлик учун тўлаётган товонимиз бевосита эмас, билвосита каналларга кўчмоқда холос. Айни вазиятда токи тафтиш ва ўрганишлар тугамагунигача бюджетдан китоб ижарасини қоплаш учун бирон сўм пул тўланмаслиги керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin