19K30Telegramda ochish
Охирги уч йилда учинчи марта берилган ваъда тўртинчисида бажариладими? Кеча Давлат раҳбарига тақдим этилган лойиҳалар қаторида Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалари ҳам борлиги эътиборни тортмаслиги мумкин эмас. Шаҳарда тирбандликни камайтириш ва одамлар шахсий автомобилини автотураргоҳларда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш мақсади акс этган тақдимотнинг ўзгачалиги шундаки, бу лойиҳа бўйича Раҳбарга аввал ҳам камида уч марта ваъдалар берилган. 2022 йил 18 октябрдаги тақдимотда хусусан, шундай дейилганди: “Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади. Амалда биронта метро бекати, шаҳарга киришнинг биронта асосий нуқтасида (транспорт боғламаларида) автотураргоҳлар ташкил этилмаган. Икки ҳафтадан кейин бошланадиган ўқув йили олдидан тўртинчи марта янграган ваъдаларнинг ижроси, балки, мана энди юз берар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin