17K51Telegramda ochish
​​Park and ride: Навбатдаги уриниш Бугунги тадбирда Давлат раҳбари шаҳардаги тирбандлик муаммосига тўхталиб, “Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиши, жамоат транспорти бекатлари билан боғланиши масаласини кўтарди. Гап шундаки, транспорт боғламаларини ташкил этиш, уларда автотураргоҳларни яратиш масаласи биринчи марта кун тартибига чиқаётгани йўқ. Масалан, Транспорт вазирлиги 2020 йилда пойтахтда 12 та транспорт ўтиш боғламалари ташкил этиш ҳақида ваъда берганди. Орадан бир ярим йил ўтиб, 16 та янги транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш Президент қарорида ҳам акс этирилди. Шундан 10таси 2022 йилда ташкил этилиши керак эди. Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти» маҳаллий терминали, «Шимолий вокзал», «Ибн Сино», «Роҳат», «Туркистон» бекатларида 2022 йил 1 июлга қадар, «Чилонзор буюм бозори», «Олмазор», «Пахтакор», «Чорсу» бекатларида 1 октябрга қадар транспорт-ўтиш боғламаларини қуриб, фойдаланишга топширилиши керак эди. Юқоридаги манзилларда боғлама ва автотураргоҳлар учун 1 гектаргача ер ажратилган. Лекин шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Кадастр агентлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга топширилган биронта вазифа бажарилгани йўқ. Энди мана бугунги презентация вақтида қарийб уч йилдан бери ташкил этилмаётган боғланмалар қулоққа ёқимли ибора - “Park and ride” тамойили шаклида кун тартибига чиқарилмоқда. Тадбир давомида биронта масъул чиқиб, мард бўлиб, узр, ҳурматли Давлат раҳбари, бизга бу топшириқни аввал ҳам камида 2 марта берган эдингиз, биз бажармадик. Биз мана шунақамиз, боримиз шу, дейишга ўзида куч ва бет топа олмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin