16K34Telegramda ochish
Яна 2 ҳафтадан кейин 10та марказий кўчада пуллик йўл бўйи «парковкалари» ишга туширилиши керак Лекин сиз хавотир олманг, янги даврда қабул қилинган ва ишламаётган юзлаб қарор ва фармонлар каби бу режалар ҳам ҳозирча амалга ошадиган эмас. Бугун эрталаб "эвакуаторлар" сотиб олиниши билан боғлиқ Тошкент шаҳар кенгашининг қарорига кўзим тушиб, ҳаёлимга келгани шу бўлди: балки улар йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш учун шундай йўл тутаётгандир?! Чунки февралдаги қарорга кўра пойтахт марказидаги Фидокор, Амир Темур, Нукус, Братислава, Миробод, Глинка, Авлиёота, Шевченко, Саид Барака, Моштабиб ва Якуб Колас кўчалари бўйлаб 1 ноябрга қадар давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этишлари, бунинг учун 2 та паркон (махсус автотранспорт), 2 та эвакуатор ва 57 та паркоматлар харид қилиш кўрсатилган эди. Лекин 1 ноябрда бу юз бермаслиги аниқроқ. Чунки бунинг учун аввало “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида танланиши хусусий шерик танланиши, танлов (тендер) натижалари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва хусусий шерик ўртасида 5 йил муддатга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилиши зарур. Униясиям, бунисиям қилингани йўқ. Агар ёпиқ тарзда, ўзбек ҳукумати ва пойтахт ҳокимияти ўрганиб қолганидек — тендерсиз чўнтак компаниялардан бирига бу ишни топширишмаган бўлса.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin