12K51Telegramda ochish
Метро аслига қайтадими? Ва ниҳоят "Тошкент метрополитени" картошка, кўприк, футбол, аэропорт қурилиши ва яна ўнлаб ўзига хос бўлмаган самарасиз ишлар билан машғул бўлган "Ўзбекистон темир йўллари" ихтиёридан олинади. Президент қарорига кўра, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиши белгиланмоқда. Метрополитен раҳбари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади. Умид шуки, энди Тошкент метроси собиқ раҳбарларни вақтинча раҳбар сифатида ушлаб турадиган жой бўлмайди. 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекатида (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. Умид шуки, мазкур қарор билан нопрофессионаллар қўлида деградацияга учраган Тошкент метросининг таназзули ҳеч қурса тўхтатиб қолинади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin